Бугун 2021 йил 10 ноябрь эрта тонгдан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма, Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Янгийўл туман ҳокимлиги, «Янгийўл Марказий томорқа хизмати» МЧЖ ҳамкорлигида Янгийўл туманида семинар ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси шаҳар ва қишлоқларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғлар барпо этиш имконини бермоқда.  Бу борадаги ишлар эса Янгийўл туманида ҳам бошлаб юборилди.

Яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида нафақат вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, балки, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Янгийўл туманида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов, Кенгаш раиси ўринбосари Т.Саттаров, Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев ва бошқа мутасадди раҳбарлар, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Яшил ҳудуд бунёдкорлари ўз яшаш ҳудудлари, туман ва шаҳар марказларига, иқлим шароитларидан келиб чиқиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экдилар.  

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунлик ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

З.Мирзабоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар ва қишлоқларимиз яшил майдонга айланмоқда