Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида эҳтиёжманд аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароит яратиш борасида самарали ишлар қилиняпти.
Биргина Ўрта Чирчиқ туманининг "Фаровон" маҳалласида барча қулайликларга эга тўрт қаватли уй-жойлар 44 та эҳтиёжманд оилага бериш учун ажратилган эди.
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаббуси билан амалга оширилган мазкур хайрли тадбирда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Барча шароитларга эга бўлган хонадонлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Бу каби инсонпарварлик ва ғамхўрлик мамлакатимизда барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун эканининг ифодасидир.
Уйларни топшириш маросими суннат тўйларига уланди. Ташкилотчилар томонидан 17 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва совғалар улашилди.
А.Мусаев, ЎзА