“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури орқали мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган. Ушбу дастур нафақат моддий ёрдам, балки касбга йўналтириш, бандликни таъминлаш, психологик ва ҳуқуқий кўмак бериш орқали оилаларни оғир ижтимоий ҳолатдан олиб чиқишда муҳим пойдеворга айланмоқда.

Бухоро вилоятида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилиб, ҳозирги кунгача 21 767 та оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилган. Улар ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилиб, ҳар бир тоифа учун алоҳида кўмаклашиш механизмлари белгилаб қўйилган.

Бухоро тумани Анжирбоғ маҳалласида яшовчи Гулрух Аҳмедова тўрт фарзанднинг онаси. Фарзандларининг икки нафари эгизак. Узоқ вақт давомида ҳеч қаерда ишлай олмаган Гулрухнинг оилавий таъминоти фақатгина турмуш ўртоғининг меҳнатига боғлиқ эди. Бу эса оиланинг кундалик эҳтиёжларини тўлиқ қоплашга имкон бермади.

Маҳалла ижтимоий ходими Нодира Севинова билан ўтказилган суҳбатдан сўнг Гулрух Аҳмедова ижтимоий хизматлар тизимига жалб қилинди. Натижада оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилди. Фарзандларига бола нафақаси тайинланди. Болалари имтиёзли тартибда мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Шу билан бирга ёшлар етакчиси томонидан Гулрухга тикув машинаси ҳам олиб берилди. 

Эндиликда Гулрух Аҳмедова нафақат ўз оиласи учун қўшимча даромад топмоқда, балки маҳалладаги бошқа оғир аҳволдаги оилалар фарзандларига тикувчилик касбини бепул ўргатмоқда. Бу орқали у ижтимоий жиҳатдан фаол фуқарога айланди.

Давлат томонидан йўлга қўйилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури нафақат моддий кўмак бериш, балки фуқароларни жамиятга қайтариш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳунарли, мустақил шахсга айланишига хизмат қилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яратувчанлик, изланувчанлик яхшилик сари етаклайди