Президентнинг ислоҳотлари
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясида Оролбўйи экотизимини қайта тиклаш бўйича ишлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Денгизнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда шўрга чидамли чўл ўсимликлари экилганини ва 2030 йилгача ушбу ҳудуднинг 80 фоиз қисмида яшил қопламалар ҳосил қилинишини қайд этди.

Бугунга қадар Оролбўйи минтақасининг экологик барқарорлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон томонидан қандай муҳим ташаббуслар амалга оширилди?
- БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси очилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

- Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида БМТ Бош ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги 75-сессиясида “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюцияси қабул қилинди.
- Оролбўйи минтақасида 2021-2024 йилларда амалга оширилиши белгиланган 7 та йўналишдаги 71 та тадбирдан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланди.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/SwFp_IGx_TE?si=HWuefzg83f-azqvS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>ЎзА