Яқин Шарқ барқарорлиги платформасини яратиш таклиф қилинди
Туркия Яқин Шарқда узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш учун минтақавий платформа яратишни таклиф қилди. Ушбу платформа ислом давлатлари, маълум шартлар остида эса Эрон ва Исроилни ўз ичига олиши мумкин.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақон Фидан бу ҳақда Япониянинг “Nikkei” бизнес газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Дипломатга кўра, янги ҳамкорлик тузилмасига Туркиядан ташқари Саудия Арабистони, Миср, Покистон ва Форс кўрфази монархиялари ҳам кириши мумкин. Шунингдек, Эрон ҳам тегишли шартлар асосида платформага қўшилиш имконини сақлаб қолади. Исроилнинг потенциал иштироки ҳақида вазир 1967 йилдаги чегаралар доирасида Фаластин давлатини тан олинса, бу йўлдан бориши мумкинлигини таъкидлади. Ҳақон Фидан агар Фаластин масаласи ҳал қилинса, Исроил хавфсизлиги минтақадаги мамлакатлардан сезиларли даражада қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди.
Вазир шунингдек, кенг “барқарорлик тасаввурини” ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади ва минтақадаги барча давлатларни ҳудудий яхлитлик, суверенитет ва ўзаро хавфсизликни таъминлашга содиқ қолишга ҳамда мамлакатларни яқин тарихдан сабоқ чиқаришга чақирди.
Туркиялик мулозим ҳозирги вазиятни тўлақонли ҳамкорликни бошлаш учун “олтин имконият” деб эътироф этди.
С.Раҳимов, ЎзА