Яқин Шарқ: агар уруш давом этса...
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмаси – Жаҳон озиқ-овқат дастури масъуллари фикрича, "Яқин Шарқда уруш тўхтамаса, Эронда очликдан азият чекаётган одамлар сони ёзгача 45 миллионга етиши мумкин.
Муассаса ҳисоботида озиқ-овқат, нефть ва транспорт нархи кўтарилиши глобал озиқ-овқат хавфсизлигини сезиларли даражада кучайтиришига эътибор қаратилган.Оқибатда бутун дунё бўйлаб ўта очарчиликдан қийналаётганлар рекорд даражадаги 319 миллиондан ошади.
Жаҳон озиқ-овқат дастури дунёдаги энг йирик гуманитар ташкилот бўлиб, йилига тахминан 4 миллион тонна озиқ-овқат етказиб беради. Тузилма 1961 йил БМТ таркибидаги агентлик шаклида фаолият бошлаган.
С.Раҳимов, ЎзА