Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

   Бу ҳақда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар қилмоқда.

     Айтиш керакки, бугунги кунда Маданият ва санъатни ривожлантириш  жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиш  лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

    Музей пойтахтимиздаги Абулқосим мадрасаси, "Халқлар дўстлиги" саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади.  

    Mузей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Taдао Андо томонидан ишлаб чиқилмоқда.

   Бош лойиҳаси сифатида эса Германиянинг  “Atelier Brückner GmbH” меъморий бюроси иштирок этмоқда.  

       Tақдимот доирасида “Atelier Brückner” меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси , турли мақсадларга мўлжалланган майдонларининг муҳандислик ва   режалаштириш ечимлари тақдим этилди.

    Шунингдек, музей лойиҳасини ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга  алоҳида урғу берилаётгани таъкидланди.  

      Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади. Қурилиш ишлари  2023 йилда тугалланиши кўзда тутилмоқда.

     Бундан ташқари Самарқанддаги Ипак йўли музейининг дастлабки концепцияси ҳам тақдим этилди. У Университет хиёбонида жойлашган бўлади. Музей экспозицияси Марказий Осиё ва бутун дунё учун буюк ипак йўлининг тарихи   ва аҳамиятини намойиш этади.
   
 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик машҳур архитектор Taдао Андо Ўзбекистонда янги музей қуради