Термиз шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Япониянинг Ямагата университети вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Банк мутасаддилари, Ямагата университети ҳузуридаги “Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот” маркази директори Тадаши Онодера, “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” директори ўринбосари Б.Низомов, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори Н.Ҳайдаров иштирок этган мулоқотда тадбиркорларни ўқитиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳудудларда ташкил этилаётган “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да тадбиркорларни қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида самарали ўқитишни ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. 

Хорижлик ҳамкорлар тадбиркорларни бизнесга ўқитиш бўйича Япония тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Профессор Тадаши Онодеранинг фикрича, тадбиркорларни ўқитиб, кейин уларга кредит бериш амалиёти яхши самаралар беради. Хусусан, бунда берилган кредитларнинг қайтарилиши юқори бўлади. Иккинчидан, тадбиркорлар томонидан янги иш ўринларининг яратилиши мамлакат миқёсидаги ижтимоий муаммолар кўлами қисқаришига имконият туғдиради. 

Мулоқот давомида ўрта муддатли офлайн шаклда ташкил этиладиган амалий ўқув курсларини “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Ямагата университети ҳузуридаги “Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот” профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида амалга ошириш бўйича режалар белгиланди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди