Японияда тайфун оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди
Ҳафта бошида Японияга ёпирилган “Дуцзюань” тайфуни оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди. Мамлакат Метеорология агентлиги (JMA) хабарига кўра, табиий офат Токио ва яна бир неча минтақанинг шарқий ҳудудларига салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берган.
Мутахассислар шиддатли ёмғир ҳафта охиригача давом этишидан огоҳлантирмоқда. “Kyodo” ахборот агентлиги маълумотига кўра, қурбонларнинг олти нафари Тиба, учалови Канагава музофоти аҳолиси.
Айни пайт тўфон сабаб йўқолган тўрт фуқарони қидириш ва бошқа қутқарув ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА