Япония виза нархини оширди
Япония ҳукумати чет эл фуқаролари учун виза тўлови миқдорини оширишга қарор қилди. Қарор июль ойида кучга киради.
Бир марталик виза учун тўлов 19 доллардан 95 долларгача, кўп марталик виза учун эса 38 доллардан 190 долларгача оширилади. Бундай ҳолат 1978 йилдан бери илк бор қайд этиляпти. Расмийлар ўзгаришни инфляция, иена заифлашуви ва тўловни G7 мамлакатлари билан тенглаштириш зарурати билан боғламоқда.
Кун чиқар юрт ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги сўзларига кўра, виза қимматлашиши сайёҳлар оқимига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмаяпти, деб ёзган “Kyodo” агентлиги.
С.Раҳимов, ЎзА