Ангрен шаҳрининг “Янгиобод” маҳалласида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда Япониянинг “ITO Corporation” компанияси ҳамкорлигида янги лойиҳа синов тариқасида ишга туширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тақдимотда соҳа мутахассислари, хорижлик ҳамкорлар, шаҳар ҳокимлиги масъуллари қатнашди. Ушбу лойиҳа доирасида хориж технологияси асосида ишлаб чиқилган замонавий – пропан ва ҳаво аралашмасидан синтетик метан газини олувчи қурилмалар ўрнатилди. Ушбу синтетик метан орқали пилот ҳудуддаги бир нечта кўп қаватли уйларни газ билан таъминлаш тизими йўлга қўйилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва Япония компанияси томонидан лойиҳани янада кенгайтириш, замонавий ускуналарни республика бўйлаб жорий қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ташаббус Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш, замонавий ва экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган стратегик йўналишларнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ҳудудда бу каби янги лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония технологияси бўйича газ таъминоти йўлга қўйилди