Балиқчилик қишлоқ хўжалигининг сердаромат тармоқларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу соҳани ривожлантириш учун бугунги кунда кўплаб имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилди. Натижада ички бозорда аҳолининг гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-навони барқарор ушлаш мақсадида савдо расталари сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари кўпайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг «Trust engineering partners» компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида  аҳоли сони ўсиб бораётган Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришда Япония тажрибаси ва технологиясини жорий этиш, мутахассисларни жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, юртимизда аквакултура соҳасини ривожлантириш, совуқ сув балиқлари ва илғор технологиялар асосида қисқичбақасимонларни (креветка) саноат миқёсида етиштириш йўлида ҳамкорлик хусусида фикр алмашилди.Жумладан, Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида юртимизда Япония тажрибаси асосида креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония тажрибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади