Расмий ташриф билан юртимизга келган Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегация 26 август куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Б. Усмонов ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.

Япониялик дипломат дастлаб “SamAvto” заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Мазкур корхонада 2007 йилдан буён "ISUZU Motors Ltd" компанияси ва "Itochu" корпорацияси билан ҳамкорликда “ISUZU” шассиси асосида автобуслар ва юк машиналари, махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган мазкур техника воситалари ички бозор билан бирга хорижга экспорт қилинади.

[gallery-24968]

Шундан сўнг делегация Самарқанд туманидаги “Бобур агро инновация” фермер хўжалигида бўлди. Бу ерда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида ушбу давлатдан келтирилган олма навлари парваришланмоқда. 

Такеши Ивая фермер билан суҳбат чоғида хўжаликда олма ва узум етиштиришнинг ўзига хос томонлари, қўлланилаётган инновацион услублар билан қизиқди. Маҳаллий ва хориждан келтирилган олма навларининг турли хил об-ҳаво шароитига мослашувчанлиги ва касалликларга чидамлилиги, сифати, харидоргирлигига эътибор қаратилди.

Япония ташқи ишлар вазири Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликларда ҳам бўлиб, халқимизнинг бой тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ташқи ишлар вазири Самарқандга келди