Япония ҳарбий хизматдаги аёллар улушини оширади
"The Defense Post" нашри ёзишича, Япония Мудофаа вазирлиги ёшларни ҳарбий хизматга ёллашдаги қийинчиликлар туфайли 2030 йилга келиб қуролли кучлардаги аёллар сонини сезиларли даражада ошириш ниятида эканлигини эълон қилди.
Бу йил белгиланган янги мақсадга кўра, кунчиқар юрт ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари таркибидаги аёллар улуши 2036 йил март ойига келиб ҳозирги 9 фоиздан 13 фоизга етиши режалаштирилган.
“Аёл ҳарбий хизматчилар учун имкониятлар кенгайиб бораётган бир пайтда, вазирлик инфратузилмани яхшиламоқда, жумладан, ҳар бир гарнизон ва базада аёллар ҳожатхоналари, ҳаммомлар ва белгиланган жойларни, шунингдек, кемаларда аёллар турар жойларини ўрнатмоқда”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Япониянинг туғилиш даражаси пастлиги, аҳолининг камайиши ва меҳнат бозорининг кескинлиги ёллашни мураккаблаштирди, бу эса ҳарбий хизматдаги тахминан 250 000 та бўш иш ўринларининг 10 фоизини тўлдирмай қўйди.
Ҳукумат мудофаа харажатларини оширмоқда ва армияга кўпроқ иқтидорли мутахассисларни жалб қилишга интилмоқда.
“Япония ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларида аёллар сонининг кўпайиши бизнинг вазифаларимизни, масалан, табиий офатларни бартараф этиш операциялари ва жамоатчилик билан бевосита мулоқотни ўз ичига олган бошқа фаолиятларни амалга оширишга ёндашувларимизни кенгайтиради”, деб таъкидлади Япония Мудофаа вазирлиги.
Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, хавфли иш, паст иш ҳақи ва паст пенсия ёши (тахминан 56 ёш) ёш японларни тушкунликка солмоқда.
Маълумотларга кщра, НАТОга аъзо давлатлар ва уларнинг шериклари ўртача ҳисобда аёл ҳарбий хизматчиларнинг улуши юқори ва Европа Парламенти Тадқиқот Хизмати ҳисоботига кўра, улар 2022 йил ҳолатига кўра умумий ҳарбий хизматчиларнинг 12 фоизидан кўпроғини ташкил этган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил ҳолатига кўра, аёллар янги ёлланганларнинг тахминан 18 фоизини ташкил этган.
Япония илгари аёлларнинг ҳарбий хизматда бўлишига қўйилган барча чекловларни бекор қилган.
Г.Сатторова