Токионинг Тинч океани жануби билан стратегик алоқани чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракати доирасида Япония ҳарбий кемалари қарийб 90 йилдан кейин яна Янги Зеландия пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда “Arab News” хабар берган. 500 дан ортиқ экипажни олиб кетаётган икки эсминец “HMNZS Canterbury” ҳамроҳлигида Веллингтон бандаргоҳига кирди. Тантанавор хусусиятга эга мазкур ташриф ягона иттифоқдоши Қўшма Штатлар бўлган Япония томонидан минтақавий таранглик кучайиши асносида ҳарбий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга тобора кўпроқ интилаётган пайтда амалга оширилди.

– Мудофаа кучларимиз нафақат Янги Зеландия ва Австралия, балки Тинч океанидаги кўплаб бошқа орол-давлатлар билан ҳам шерикликни ривожлантирмоқда, – деди кун чиқар юртнинг Веллингтондаги элчиси Макото Осава журналистларга. – Асосий мақсадимиз эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақасини яратиш.

Мазкур баёнот Австралия ҳукумати Япониянинг Мицубиси компанияси Германияни ортда қолдириб, ҳарбий кемалар ясаш тендерида ғолиб чиққани ҳақида эълон қилганда содир бўлди. Канберра расмийлари бу таклифни энг яхши ва энг арзон деб баҳолаб, воқеани икки давлат ўртасида мудофаа саноати бўйича энг йирик келишув сифатида олқишлади.

Япония ҳарбий кемалари Тинч океани жанубига шу қадар чуқур кириб бориши камдан-кам учрайди. Шу билан бирга Янги Зеландия, Австралия ва Тинч океанидаги кичик орол-давлатларнинг бой, стратегик аҳамиятга эга сув майдонига йирик мамлакатлар томонидан тобора кўпроқ қизиқиш билдирилмоқда. Бошқача айтганда, айни рақобат Пекин ва Ғарб давлатлари ўртасида таъсирни кучайтириш учун кескин кураш воситасига айланмоқда.

Олисда жойлашганига қарамай, Янги Зеландиянинг сўнгги пайт минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ долзарб муаммоларга ҳам дахлдорлиги ортмоқда.

Февраль ойида Янги Зеландия ва Австралия ўртасидаги Тасман денгизида Хитой ҳарбий-денгиз кучлари фрегатлари томонидан ўтказилган жонли ўт ўчириш машқи бу икки мамлакат ҳукуматларини хавотирга солди. Сабаби, мазкур амалиёт туфайли парвозлар жадвалини ўзгартиришга тўғри келди.

Маҳаллий ҳарбийлар маълумотига қараганда, япон ҳарбий кемаси Веллингтонга охирги марта 1936 йил борган. 2016 йил эса Янги Зеландиянинг энг йирик шаҳри Оклендгача етган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония ҳарбий кемалари 90 йилдан сўнг яна Янги Зеландияда