Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси раҳбари ўринбосари Юка Сонояма билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қиймати 152 миллион АҚШ долларига тенг бўлган "Чорвачиликни ривожлантириш ва ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш" лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Қайд этилишича, томонлар чорвачилик хўжаликларига имтиёзли кредитлар ажратиш, ветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқот ва ташхис марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни белгилаб олди.

Шунингдек, JICA грантлари асосида ҳайвон касалликларининг олдини олиш, Японияда диагностика ва аквакултура йўналишларида маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишни давом эттиришга келишилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония билан ҳамкорликда 152 млн долларлик чорвачилик лойиҳаси амалга оширилади