Тошкент вилояти Янгийўл туманида наслли қорамол олиш учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Мазкур иш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “А.Ҳ.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 миллион сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилгани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгийўлда наслли қорамол сотиб олиш учун ажратилган пуллар талон-торож қилинди