Бугунги давр нафақат давлатлар ўртасида, балки ҳар биримиздан оила аъзоларимиз, иш жойимиздаги одамлар билан дипломатик муносабатда бўлишни талаб қиляпти.
Албатта, олдимизда турган вазифаларни дўқ-пўписа ёки жанжал-тўполон билан эмас, муросаю мадора ва тинчлик йўли билан ҳал этилиши нафақат ўзимиз учун, атрофимиздаги одамлар учун ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Бугун юртимиздан етишиб чиққан кўплаб дипломатлар дунёнинг нуфузли давлатларида элчилик вазифасида хизмат қилиб келишмоқда. Дипломатия соҳасида таҳсил олаётган талабалар олдига қўйиладиган вазифалар ва бугун жаҳонда юз бераётган вазиятлар, юртимизда содир бўлаётган янгиликлар хусусидаги саволларимизга жавоб олиш мақсадида мутахассисларга юзландик.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори, фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган Саидмухтор Саидқосимовнинг бу борадаги мулоҳазаларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="1440" height="700" src="https://www.youtube.com/embed/fojhsn7cJ7Y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА