Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини кўздан кечирди.

Мамлакат равнақ топиб, жозибадорлиги ошгани сари ташқи алоқалар, инвестициялар оқими кўпайиб боради. Шундай иқтисодий ўсиш суръатини инобатга олиб, юртимизда транспортнинг барча тармоқлари ривожлантирилмоқда. Бу, ўз навбатида, яна ишбилармонлик алоқалари жадаллашишига шароит яратмоқда.

Жумладан, “Тошкент-Шарқий” аэропорти ҳам қайта қурилмоқда. Аввало, 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги янгиланиб, энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. Ҳозирги кунда юқори мартабали меҳмонлар ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда. 

Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги илғор радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади. Ёпиқ ангарларда самолётлар соз ва хавфсиз сақланиши учун замонавий шароитлар таъминланади.

Энг муҳими, қулай жойлашуви билан аэропорт пойтахтимиз ва Янги Тошкент шаҳри учун истиқболли бандаргоҳ, Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятида қўшимча афзаллик бўлади.

Давлатимиз раҳбари аэропортнинг техник имкониятлари, терминалларнинг дизайнига оид тақдимот билан танишди. Қурилишни жадаллаштириш, инвесторларга шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланган аэропортда энг замонавий қулайликлар бўлади