Мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси Брайль алифбосида чоп этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу эзгу иш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази томонидан амалга оширилди.  

Янгиланаётган Конституция матнидаги нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган.  

Жумладан, лойиҳанинг 57-моддасига мувофиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.  

Конституция лойиҳасининг 115-моддасида Вазирлар Маҳкамаси аҳолини, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаши зарурлиги белгиланган.  

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Миллий марказ ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун 2020 йилда Брайль алифбосида нашр этилган. Ўз навбатида, Конституциявий қонун лойиҳасининг Брайль алифбосидаги нашри ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция матни – Брайль алифбосида