Янгиерлик имконияти чекланган ёшларга электрон аравачалар топширилди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан спортнинг армрестлинг, шахмат-шашка ва мини футбол турлари бўйича тадбир ташкил этилди.
Тадбир шаҳар ҳокимлиги, ХТБ, БЎСМ ҳамкорлигида "Беш ташаббус" доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилди.

Унда юртимизда спортни ривожлантириш ва ёшлар истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган эътибор, айниқса, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

Тадбир сўнггида 5 нафар имконияти чекланган ёшга замонавий электрон аравачалар топширилди. Ушбу ёшларнинг 2 нафари олий таълим муассасалари талабаси ва 3 нафари мактаб ўқувчиси бўлиб, улар уйда таълим олади.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА