Янгибозорлик фуқароларнинг мурожаатлари тингланди
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Янгибозор туманида сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалари юзасидан мурожаатларини тинглади.
Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топишга қаратилган навбатдаги мулоқот давомида ҳар бир масала юзасидан масъуллар иштирокида фикр алмашилиб, муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди ҳамда амалий ечимлари белгиланди.

Мазкур қабулда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари жойида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоят ва туман мутасаддилари, идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тегишли соҳалар масъулларининг иштироки эса масалаларнинг ечимини шу ернинг ўзида ҳал этиш имконини яратди. Қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
А.Шокиров, ЎзА