🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Янги йилни янги боғчада кутиб олишди

Янги йилни янги боғчада кутиб олишди
Жамият
Танлаш
12:59 / 30.12.2019

Кармана тумани Жалойир ҳудудидаги “Юқори буғ” маҳалласи аҳолиси, айниқса, болажонлари янги йилни ҳар йилгидан кўра кўтаринки руҳда кутиб олмоқда.


Кармана тумани Жалойир ҳудудидаги “Юқори буғ” маҳалласи аҳолиси, айниқса, болажонлари янги йилни ҳар йилгидан кўра кўтаринки руҳда кутиб олмоқда.

Боиси байрам арафасида ушбу маҳалла ҳудудида 120 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида “Лочин” мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди.

4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган замонавий болажонлар маскани маҳалла кўркига кўрк қўшиш билан бирга 24 нафар янги иш ўринлари ташкил этишга ҳисса қўшди.

photo5211138225043778795.jpg

— Ушбу муассаса жойлашган манзил яқин кунларгача МТП тракторлари сақланадиган жой бўлиб, қаровсиз ва ташландиқ аҳволда эди, — дейди маҳалла фахрийси Самад Бозоров. — Бу ерда шундай замонавий бино бўлади деса ҳеч ким ишонмасди. Мана бўларкан-ку, ободлик, саранжом-саришталик ва замонавийликдан киши кўзи қувнайди. Набираларимизга шундай шароит яратиб бераётган Президентимизга, вилоятимиз раҳбари ва тадбиркорларга раҳматлар айтсак арзийди.

— Ушбу таълим ташкилотини барпо ва ёшларни тарбиялашни раҳматли отам Бобоёр Ражабов режалаштирган эди, — дейди тадбиркор Севдиёр Рустамов. — Лекин умр ўлчовли эмасми режаси амалга ошганини кўролмади. Ниятини англаганим учун шу масканни қуриш учун елиб-югурдим. Бунда вилоят ва туман ҳокимликлари яқиндан ёрдам беришди. Қолаверса, АТ “Турон банк” томонидан имтиёзли (1 фоизли) 2,5 миллиард сўм кредит берилгани ишимизни жадаллаштирди. Келгусида бу ишларни ривожлантириб, давлат-хусусий шерикчилик асосида мактаб ҳам қуришни режалаштиряпмиз. Бу эса қишлоғимиз ёшларининг ҳар томонлама билимли бўлиб вояга етишига ҳисса қўшади, албатта.

— Ўзим кам таъминланган оилалар рўйхатида тураман, — дейди шу маҳаллада яшовчи Баҳринисо Сапоева. — Болажонлар учун қурилган масканга ишга кирдим. Оладиган маошим 800 минг сўмни ташкил этиб, бу рўзғоримизни бутлашга ҳиссасини қўшади. Бунинг учун вилоятимиз раҳбариятига ва тадбиркорларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Ҳа, ушбу замонавий болалар боғчасининг қурилиб фойдаланишга топширилгани муҳтарам Президентимизнинг халқимиз фаровон ҳаётни келажакда эмас, бугун кўриши керак, деган пурҳикмат сўзларининг амалдаги ифодаси десак асло муболаға бўлмайди.

Жалойирликларнинг байрамига айланиб кетган масканнинг очилиш маросимида туман ҳокими Фахриддин Умаров иштирок этиб, йиғилганларга туман миқёсида бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, болалар маскани фаолиятига оқ йўл тилади.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,
Навоий вилояти Ахборот ва оммавий
коммуникациялар бошқармаси бошлиғи.