Янги йил байрами яқинлашгани сари барча байрам тадоригини бошлаб юборади. Бозорлар, дўконлар одамлар билан тўлиб-тошади.

Бу янги йилнинг аввалгиларидан фарқли томони шуки, уни коронавирус билан бирга кутиб олаяпмиз.

Бу эса, албатта, вазиятга жиддий қарашни тақoзо қилади. Янги йил тадбирлари, сайллар, байрам томошалари каби одам кўп йиғиладиган йиғинлар коронавирус тарқалиши учун шароит яратиб бериши турган гап. Хўш, мутахассислар бу масалага қандай қарайди?

– Инсон иммун тизими соатдек тўғри ишлаб туриши учун инсон соғлом турмуш тарзига риоя килиши керак, мунтазам спорт билан шуғулланиши ва зарарли одатлардан воз кечиши шарт. Буларнинг барчаси инсонга боғлиқ бўлган мезонлардир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев. – Лекин инсонга боғлиқ бўлмаган мезонлар ҳам бор. Булар – ташки муҳитнинг ноқулай бўлиши (ўта совуқ ҳарорат ёки ўта иссиқ), кучли шовқин (мусиқа оҳанги 80 децибел ва ундан юқори бўлиши), ташқи муҳитда кислород миқдорининг камайиши (ёпиқ павильон, тамаки тутуни, инсонлар сонининг кўп бўлиши) инсон иммун тизими зўриқишига олиб келади. Натижада касаллик юқтириб олиш ва касалланиш хавфи бир неча баробарга ортиб кетади.

Мамлакатимизда карантин талаблари бироз юмшатилганлиги, даволаниш кўрсаткичлари 97 фоизга етгани бу – “биз коронавирусни енгдик” дегани эмас, албатта. Биз ҳозирча фақатгина бу кўрсаткичларни муқобиллаштиришга мувофиқ бўлдик, холос.

Эндиликда касалликни тўлиқ енгиш учун огоҳликни йўқотмаслигимиз керак. Бу ишда эса биз ҳар биримиз масъулмиз. Юртимиз узра байрам кайфияти аллақачон тарала бошлади. Куни кеча Асосий қомусимиз – Конституция қабул қилинган кунни нишонладик. Олдинда эса янги йил байрами эшик қоқмоқда.

Байрам чиройли ва хурсандчилик билан ўтишини истаган холда биз шифокорлар янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказишни тавсия қиламиз. Ўша куни меҳмонга бориш ёки меҳмон чақириш тавсия этилмайди.

Шунинг учун ҳам Республика махсус комиссияси баёнотида вилоят, туман ва шаҳарлардаги байрам арчаларини очиқ осмон остида ўрнатиш тавсия этилди.

Байрам корпоратив ўтиришлари, турли хил дискотекалар – сизнинг саломатлигингизга жиддий путур етказиши мумкин. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ҳамда олий ўқув юртларида турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ёшлар саломатлигига жиддий хавф солади.

Алькогол ва тамаки маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш эса,  ўпка, жигар ва буйракнинг шикастланишига олиб келади. Бу ҳолат эса иммун тизимимизнинг сусайиши ва касалликка чалиниши, шунингдек, касалликларнинг тез тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги эпидемик вазият ҳамон таҳликали бўлиб қолаётганини инобатга олиб, мутахассисларнинг тавсияларига амал қилиш ҳар биримиз учун муҳим эканини эслатиб ўтади. Бундай холатларга йўл қўймаслик эса ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Энг асосийси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланишга жиддий аҳамият бериш лозим. Республика махсус комиссиясининг баёнотида кўзда тутилган Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларга амал қилиш ҳар биримизнинг соғлиғимиз учун ниҳоятда муҳимлигини унутмайлик!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказиш тавсия қилинади