Бухоро вилоятида қуввати 270 мегаваттли иссиқлик электр станцияси ишга туширилгани ҳақида ЎзА сайтида хабар берилган эди.

2022 йил 11 январь куни соат 16:32 да ушбу станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, Бухоро вилоятидаги илк иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади. 

Маълумот ўрнида, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди. Умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига татбиқ этилди. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қурилган ИЭС бугун соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади