Москва вилоятидаги "Янги Қуддус" музейида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси бўлиб ўтади.

30 май куни очилиши режалаштирилган мазкур кўргазмада 1920-1930 йиллардаги ўзбек ва рус модернизмининг кам ўрганилган жиҳатига бағишланган лойиҳа намойиш этилади. 

Экспозицияга “Янги Қуддус" музейи ва Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейи коллекцияларига мансуб 40 нафар рассомнинг 160 дан зиёд рангтасвир ва график асарлари киради. Улар орасида Александр Волков, Соломон Никритин, Александр Шевченко, Климент Редко ва бошқалар бор.

– Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кўп йўналишларда – иқтисодиёт, илм-фан, сайёҳлик, албатта, санъат соҳасида ҳам ривожланмоқда, – дейди Москва вилояти губернатори Андрей Воробев. – Ижод, айниқса, халқларимиз ўртасидаги муштарак тарих маданий алоқаларни янада мустаҳкамлайди. “Оламлар орасидаги нур” лойиҳаси санъат билимдонлари ва мухлислари учун жуда қизиқарли бўлади.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Қуддус” музейида “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси ташкил этилади