Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилда ҳам июнь ойи юртимизда “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинди.

Ойлик доирасида 26-30 июнь кунлари диёримизда илк бор Бутунжаҳон ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда сайёрамизнинг 92 давлатидан 700 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятларида тадбир доирасидаги 15 та лойиҳада ўз ғоя ва ташаббуслари билан қатнашиб, тажриба алмашди.

30 июнь – “Ёшлар куни” байрами ҳамда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг ёпилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” муз саройида гала-концерт ўтказилди.

Тантанали тадбирга таълим, бадиий ижодиёт, спорт соҳаларида ютуқларга эришган ёшлар, мамлакатимиз олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган йигит-қизлар, умумтаълим мактабларининг битирувчилари таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди.

Табрик "Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", деган сўзлар билан бошланади. "Биз ўз олдимизга қўйган улкан мақсадларимиз ижобатини, Янги Ўзбекистон келажагини бутун эл-юртимиз қатори сиздек азму шижоатли фарзандларимиз билан боғлиқ ҳолда кўрамиз. Шу боис, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни камол топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда".

Дарҳақиқат, юртимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар дунё миқёсида тан олинмоқда. Ўтган йил Ёшлар тараққиёти индексига кўра Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилгани ҳам шундан далолат беради. Шунингдек, БМТ томонидан “Ёшлар стратегияси – 2030”ни намунавий тарзда амалга ошириш бўйича танлаб олинган 10 та мамлакатдан бири айнан Ўзбекистондир. 2022 йилда Бухоро шаҳри – Туркий дунё ёшлари пойтахти, 2024 йилда эса азим Тошкентимиз – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги минтақасида биринчи ёшлар пойтахти деб эълон қилинди.

Тантанали тадбирда алоҳида эътироф этилганидек, “Янги Ўзбекистон ёшлари” деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб бўлган бундай йигит-қизлар жонажон Ватанимизнинг бебаҳо бойлиги, олтин фондидир!

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев мамлакатимиз ёшларини байрам билан табриклаб, давлатимиз раҳбарининг келажагимиз бунёдкорлари бўлган шижоатли ёшларга қаратаётган эътибори, шунингдек, куни кеча Кўксаройда ўтказилган тадбирлар, ёшлар билан мулоқоти хусусида сўз юритди.

– Мана, 8 йилдирки бу кун юртимизда юқори кайфиятда тантана қилинмоқда. Энг муҳими, ўзбекистонликларнинг ҳаётида унутилмас кунга айланаётган ёшлар тадбирлари давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб беряпти, – деди А.Саъдуллаев. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар барчамизни қувонтиради. Ёшларимизнинг кўзидаги қувонч, келажакка бўлган интилиши юртбошимизга катта куч беради.

Қайд этиш керакки, 2024 йил “Ёшлар ойлиги” доирасида республикамиз бўйлаб 15 мингдан зиёд ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Қолаверса, “Тадбиркорлик ва касб-ҳунар”, “Илм-фан ва инновациялар”, “Таълим ва китобхонлик”, “Маданият, санъат ва ижод” ҳафталиклари доирасида маънавий-маърифий, маданий-кўнгилочар, ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мусобақалар, “Мушоира”, “Ибрат” ва “Заковат” танловларининг сектор босқичлари, “Ёш китобхон оила” танловининг ҳудудий босқичлари, “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

[gallery-18076]

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг сўнгги бир йил ичида ёшлар билан учрашувлари, мулоқотлари, мусобақалардаги иштироки, қутловлари акс этган “Президент ва ёшлар” номли видеоролик намойиш этилди.

– Ҳар бир инсон ўз юртида эътибор, эътирофда бўлишни истайди. Бугун давлатимиз раҳбарининг ҳаракатлари, жумладан, таклиф ва ташаббуслари билан биз ёшларга кўпдан-кўп шароитлар яратиб берилган. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажагимизни қурмоғимиз ва Ўзбекистон бунёдкорлари мақомига муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим, – дейди Тошкент шарқшунослик университети талабаси Маржона Салимова.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/RPqq2ykDV3M" title="YANGI OʻZBEKISTON YoSHLARI – VATANIMIZNING BEBAHO BOYLIGI, OLTIN FONDI" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дўстлик, бирдамлик, санъат, ёшлик, камолот байрамига айланган тантанали тадбирда баркамол авлод истиқболи йўлида кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътибор, янгиланиш сари юз тутган Ўзбекистоннинг шиддатли тараққиёт одимлари, беғубор ва самимий туйғуларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, бетакрор мусиқий дастур намойиш этилди.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ёшлари – ватанимизнинг бебаҳо бойлиги, олтин фонди (+видео)