Мамлакатимизда бугунги кунда кечаётган шиддатли ислоҳотлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида шакллантирилаётган янги экспозицияда ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Марказ ахборот хизмати маълумотларига кўра, музейнинг “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” деб номланган бўлимида инфографикалар, интерактив дисплейлар, голограммалар, рақамли хариталар, иммерсив видеолар ҳамда реал макет ва моделлардан фойдаланилади.

Марказ таркибидаги музей бешта асосий бўлимни қамраб олади. Улар орқали Ўзбекистоннинг қарийб 3 минг йиллик тарихий тараққиёти давомидаги энг муҳим босқичлар кенг ёритилади.

Хусусан, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” деб номланган бўлимда сўнгги 8 йил мобайнида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, улкан ютуқлар замонавий музей технологиялари асосида тақдим этилади.

Бу бўлимдаги 9 та асосий йўналиш орқали мамлакатимизнинг ижтимоий, илмий, маданий ва иқтисодий соҳалардаги тараққиёти ўз ифодасини топади. Айниқса, иқтисодий ислоҳотларга бағишланган қисмда шаҳарсозлик, яшил энергия, агротехнология, инфратузилма ва транспорт соҳаларига оид экспонатлар алоҳида ўрин тутади.

Экспозицияда “Tashkent City” мажмуаси, Самарқанд халқаро аэропорти, қуёш ва шамол электр станцияларининг модели, янги йўл ва темир йўл инфратузилмасини акс эттирувчи макетлар орқали иқтисодий ривожланиш визуал тарзда ёритилади.

Яқинда марказда ўтказилган йиғилишда мутахассислар томонидан ушбу бўлимни такомиллаштириш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. Унда “Томошабин музейга нимани кўриш учун киради?” деган савол асосида янги музей ёндашувлари муҳокама қилинди.

Хусусан, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Камола Нишонова иқтисодий тараққиёт каби мураккаб мавзуларни тақдим этишда фақат экранли технологияларга боғланиб қолмаслик, реал экспонатлар ва турли интерфаол элементларни уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бир сўз билан айтганда, "Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори" деб номланган бўлимда замонавий тараққиётимиз музей “тили”да тақдим этилади. Бу эса Ислом цивилизацияси маркази наинки ўтмиш, балки бугунги Ўзбекистон тараққиётини ҳам таҳлил қиладиган, келажакни кўзлаган илмий-маърифий маскан сифатида шаклланаётганидан дарак беради.

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлими замон шиддатини акс эттиради