Янги Ўзбекистон университетининг тадбирлар залида дунё рейтингларида 2012 йилдан буён 1-ўринни эгаллаб келаётган Массачусетс Технология институтини қарийб 10 йил мобайнида очиқ таълим дастури бўйича вице-президент лавозимида бошқарган Санжай Сарма билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида Агентлик томонидан университетда таълим жараёнларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс Технология институти ва бошқа халқаро университетлар билан ҳамкорликлар йўлга қўйилиши бўйича устувор масалалар белгилаб қўйилган.

Санжай Сарманинг илмий фаолияти ўзига хослиги билан ажралиб туради. Профессор Санжай Сарма Массачусетс Технология институтида ўз фаолиятини 1996 йилдан бошлаган. Технология ва саноатга алоқадор ихтироларидан ташқари Санжай Сарма Линда Бермарди ва Кеннетҳ Траублар билан биргаликда «Инверсия омили: ИОТ иқтисодида қандай ривожланиш мумкин» китобининг ҳам муаллифи ҳисобланади. Санжай Сарма саноат корхоналари ва ташкилотларда интернет тизимини йўлга қўйиш билан шуғулланувчи “IoTask” IT компаниясининг ҳам асосчисидир.

Учрашув аввалида Санжай Сармага Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова томонидан «Янги Ўзбекистон университетининг фахрий профессори» унвони берилди. Сўнгра «Янги Ўзбекистон» университетида ёшлар билан учрашуви давомида Санжай Сарма йиғилганларга ўзи эришган ютуқлари ҳақида гапириб, йиғилганлар билан савол жавоблар ўтказди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон университетида Массачусетс Технология институтини бошқарган Санжай Сарма билан учрашув бўлиб ўтди