Мамлакатимизда спортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш ва уларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши, халқаро майдонларда юртимиз шаънини ҳимоя қиладиган даражада профессионал спортчи бўлиб етишиши учун кенг имконият яратилиб берилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб, Президентимиз томонидан юртимизда ҳаваскор ҳамда профессионал спортчилар орасида яна бир спорт мусобақаларини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Шу боис, август ойида пойтахтимизда спортнинг 10 та тури бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақаларнинг якуний, республика босқичи шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида “Президент Олимпиадаси” мусобақалари билан якун топади. 

[gallery-25359]

Жорий йилнинг май, июнь ва август ойлари давомида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақа ва Тошкент шаҳар босқичлари бўлиб ўтди. Мусобақалар спортнинг 10 та – енгил атлетика, таэквандо, эркин кураш, юнон-рум кураши, бадиий гимнастика, стол тенниси, бокс, дзюдо, оғир атлетика, баскетбол 3х3 турлари бўйича ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақа босқичида жами 6 578 нафар ҳамда Тошкент шаҳар босқичида 790 нафар спортчи иштирок этиб, уларнинг 517 нафари ғолиб ва совриндор, деб топилди.

Тақдирлаш маросимида Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул раҳбарлари иштирок этди. Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан фоторепортаж