Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрда қабул қилинган фармонига кўра, 2022 йилда уй-жойлар қуриш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида барпо этилган “Мурувват” массиви намунаси асосида барча ҳудудларда комплекс тарзда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш кўзда тутилган. 

Фармон билан 29 та массив рўйхати тасдиқланди. Бунинг учун 1015 гектар ер майдони ажратилган. Қурилиш ишларида кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилмаси ва муҳандислик объектларини жойлаштириш бўйича бош режа лойиҳалари ҳам ишлаб чиқилди. Дастур доирасида 21 минг 312 та хонадонли 619 та уй,  18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та оилавий поликлиника қуриш режалаштирилган. 

Уй-жойларнинг тан нархини камайтириш мақсадида қурилиш ташкилотларига цемент, металл маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда берилиши бўйича имтиёзлар яратилди. Шу билан бирга, мазкур уй-жойларни қурилиши учун хорижий давлатлардан қурилиш техникаларини олиб кирилиши божхона тўловларидан озод қилинди. 

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб, массивларда дарахтлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда қуриладиган кўп қаватли уйларнинг энергия самарадор намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган ва Қурилиш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилган. 

Уйлар қурилишида рейтинги 3 та “С” ва ундан юқори пудрат ташкилотлари иштирок этади. Танланган массивларда уй-жойларни қуриш учун ажратилган ер майдонлари 619 та лотларга бўлиниб, бугунги кунда 491 тасининг архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган, 479 та ер участкалари аукцион савдоларига қўйилган, 158 таси сотилган. 

Бугунги кунда танланган массивларнинг барчасида қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг ертўла қисмини фойдали майдонга айлантириш юзасидан республикада амалда бўлган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди.  

Жумладан, бош лойиҳа институтлари томонидан 5,7,9,12 ва 16 қаватли турар жой биноларининг яримертўла қисмида яшаш хонадонларини жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, барча турдаги уй-жойлар лойиҳаларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилган. 

Кўп қаватли уй-жойлар қурилишида энергия тежамкор материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи “Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар. Бинолар қурилишида автоклавли силикатли газобетон конструкцияларини қўллаш” номли Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилди.  

Мазкур стандарт Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги Техник кенгашидан муҳокамадан ўтказилди. Қурилиш вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.uy-joy.mc.uz) уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари доирасидаги уй-жойлар лойиҳалари, уларни дислокацияси (жойлашуви), сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи ва бошқаларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси яратилди. 

Ушбу портал ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар ажратиш тартиби, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредит шартлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-портали билан интеграция қилинди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун хориждан қурилиш техникаларини олиб кириш божхона тўловларидан озод қилинди