Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, халқ розилигига эришишнинг муҳим шартларидан бири. Шу боисдан мамлакатимизда давлат дастурлари асосида сўнгги тўрт йилда 140 минг зиёд янги уй-жойлар барпо этилди. Шунча оила ҳаётида унитилмас ўзгариш, янгилик юз берди.

Аммо шунга қарамасда уй-жойга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 35 миллиондан ошган ва бу кўрсаткич 2026 йилга бориб 38 миллионни ташкил этиши прагноз қилинмоқда. Бу эса ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлаш, ҳудудларни ривожлантириш долзарб вазифа эканлигини кўрсатади.

Шу боис 2 декабр куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини уй-жой билан таъминлаш, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари масаласи муҳокама этилди. Аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда янги турар жой мажмуаларини аҳолига мақбул шартлар ва қулай имкониятлар асосида тақдим этиш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалий ташаббуслар илгари сурилди.

“Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш лойиҳаси ҳам аҳолини уй-жой билан таъминлашдек катта мақсадларни ўз ичига олади. Мазкур массивлар комплекс ривожланиш асосида барпо этилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 30 ноябрь куни янги массивлар шакллантирилган давтлабки лойиҳа давлатимиз раҳбари ҳузурида муҳокама қилинди ва массивлар сони дастлабки 22 тадан 29 тага кўпайтирилди.

Қурилиш вазирлигининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда 2022 йилда уй-жойлар қуриш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бунда, Фарғона вилояти Боғдод туманида барпо этилган “Мурувват” массиви намунаси асосида барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш кўзда тутилмоқда.

Ҳокимликлар билан биргаликда 30 та массив учун 992 гектар ер майдони танлаб олинган. Уларда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилмаси ва муҳандислик объектларини жойлаштириш бўйича бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳага кўра, келгуси йилда 2 минг 191 та уйлар жумладан, 56 минг хонадон, 27 та мактаб, 40 та боғча, 25 та оилавий поликлиника ва 120 дан ортиқ савдо-маиший хизмат мажмуаси қуриш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда тегишли фармон лойиҳаси билан ер ажратиш, бош режа ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, буюртмачи ва пудратчиларни аниқлаш, молиялаштириш, ипотека кредитларини ажратиш, металл ва цемент билан таъминлаш, муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш масалалари ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб, массивларда дарахтлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда қуриладиган кўп қаватли уйларнинг 9 типдаги энергия самарадор намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган. Айни вақтда янада тежамкор ва арзон уйлар бўйича намунавий лойиҳалар тайёрланяпти.

Яна бир маълумот, ушбу уйлар қурилишида рейтинги 3 та “С”дан юқори пудрат ташкилотлари иштирок этади. Бугунги кунда бу каби салоҳиятли пудрат ташкилотлари сони 4 минг 876 тани ташкил этади. Яъни, режадаги уйлар қурилиши учун қурилиш қувватлари ва имкониятлари етарли. Уйлар қурилишида маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш, иссиқлик тежовчи қопламалар ва замонавий технологияларни қўллаш таъминланади. Бунинг учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан ҳам ишланмоқда. Келгусида ушбу ишларни индустрия даражасига кўтариб, уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш бўйича ҳам ишланмоқда.

– Дастлабки босқичда Тошкент шаҳри, Фарғона, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида кластерларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ, дейди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов. – Чунки мазкур ҳудудларда етарлича миқдорда пудрат ташкилотлари, лойиҳа институтлари, ишлаб чиқариш корхоналари, хом ашё базаси ва инфратузилма мавжуд. Дастур ижросини тўлиқ таъминлаш, уйларни сифатли қуриш ва массивларни комплекс барпо этиш бўйича барча чоралар кўрилади. Бу шароит ва имкониятлар яратилиб, муаммолар ҳал этилган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши учун 992 гектар ер майдони танлаб олинди