Уй-жой инсон учун нафақат бошпана, балки маънавий қўрғондир. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда сўнги 6 йилда Ўзбекистон бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йиллардагига нисбатан 10 баробар кўп уй-жой барпо этилди. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизда жами 40 миллион квадрат метрдан зиёд бино-иншоотлар қурилган. Жумладан, 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уйлар бунёд этилган. Соҳани рағбатлантириш учун 2024 йилда 59 минг одамга 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 январь куни ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2024 йилда юртимизда жами 40 миллион квадрат метрдан зиёд бино-иншоотлар қурилгани, 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уйлар бунёд этилгани қайд этилди.

Соҳани рағбатлантириш учун ўтган йилда 59 минг одамга 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилган. Қурувчи ва девелоперларга айланма маблағ учун жами 3 триллион сўм берилган.

Президентимизнинг жорий йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, бу йилги ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.  

Шунингдек, фармонга асосан, “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, бу массивларнинг қурилиши миллионлаб одамларнинг тасаввурига ҳам сиғмайдиган янгилик эди.

2022 йилдан бошлаб мамлакатимизда марказлашган уй-жой қурилишига эътибор янада кучайтирилди. Мамлакатимизда 2022 йилда 29 та, 2025 йилда 56 та, жами 890 та уй, 31 минг 692 та хонадон қуриб ўз эгаларига топширилди. Массивларда одамларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар шахсан давлатимиз раҳбарининг назоратида.

Эътиборлиси, 10 минг оила учун “Янги Ўзбекистон” массивлари, мактаб, боғча ва тиббиёт масканлари қурилади. Ушбу янги массивларда 21 турдаги зарур хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудларда бандликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Президентимиз жорий йилнинг 23 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистон” массивлари билан ҳудудлар обод бўлади, маданият, маърифат, дунёқараш ўзгаради, савдо ва хизматлар кўпаяди. Шу боис бу борада янги тартиб белгиланди. Энди “Янги Ўзбекистон” массивига ажратилган ер бўйича лойиҳалаш 2 ойдан ошмаслиги, 3 ой ичида қурилиш бошланиши керак. Бу талаб бузилса, ер қайта аукционга чиқарилади. Лойиҳа кўпи билан ўн беш кунда экспертизадан ўтказилади. Бу йил ушбу массивлар инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм йўналтирилади. Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилиниши билан девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада 1 миллиард доллар айланма маблағ жалб этиш имконияти пайдо бўлади. Муҳими, уларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади. Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш, уй битмасдан ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади.  

Массивларни транспорт, коммуникация тармоқлари билан таъминлаш борасида 2022-2024 йилларда Давлат бюджетидан 1 трлн. 716 млрд. сўм, ижтимоий соҳа объектлари учун 665 млрд. сўм ажратилди.

– Президент фармонига асосан, Ўзбекистон миқёсида 135 мингта кўп квартирали уй-жойлар қурилиши белгиланган, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи Элёр Комилов. – Жорий йилнинг ўзида мамлакат бўйлаб 56 та “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади. Умуман, 2030 йилгача 100 та “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метрли 2 мингта хонадон, ҳар бир ҳудудда қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида мактаб, боғча ва тиббиёт масканлари қурилади. Жорий йилда қурилиши режалаштирилган 135 та уй-жойларнинг 10 мингга яқини қуриб фойдаланишга топширилди.  

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрининг ҳам кундан кунга ривожланиб тараққиёт сари юз тутаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Шунга мувофиқ ҳудуд аҳолисининг сони ҳам ортиб бормоқда. Иттифоқ маҳалласида қад ростлаган “Янги Ўзбекистон” массивлари чинданда кўзни қувонтирувчи обод гўшага айланиб улгурди. Ҳужжатга мувофиқ Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалласидаги 49 гектар ер майдонига 82 та 7, 9, 12 ва 16 қаватдан иборат жами 6 минг 490 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.  

– Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур”, деган гапларини биз бугун реал ҳаётда кузатяпмиз, – дейди Чирчиқ шаҳар Иттифоқ маҳалласи фаоли Аслиддин Муҳиддинов. –  Массивлар қурилиб, юзлаб маҳалладошларимиз ўз уйига эга бўлди.  

Файзли ва тароватли, янги ва замонавий массивлар бир ҳақиқатдан далолат беради: буюк ва муқаддас Ватанимизда инсон қадри барча нарсадан устун. Аслида ҳам ҳар бир инсоннинг орзулари ушалиши, ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлида хизмат қилишдан улуғроқ мақсад борми!?  

– Бу ерлар ташландиқ, янтоқзор эди, – дейди Ҳусниддин Абдуллаев. – Давлатимиз раҳбари 2021 йилда Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрганда бу ерда “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилишини айтганларида қувониб кетдик. Сабаби, барча инфратузилмалари бор, замонавий барпо этилган уй-жойларда яшаш барчанинг орзуси эди. Эътиборлиси, барпо этилган массивда қисқа вақт ичида 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 990 ўринли умумтаълим мактаби ва оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.  

– Ўтган йилнинг сентябрь ойида “Янги Ўзбекистон” массивида яшовчи фуқаролар учун қувончли хушхабар бўлди, – дейди 19-сон умумтаълим мактаби директори Бекзод Бектемиров. – Давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзларининг ташаббуслари билан  “Янги Ўзбекистон” массивида яшовчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 990 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби қуриб фойдаланишга топширилди. Мактабда ўқувчилар таълим олиши учун барча шароитлар мавжуд.  

Президентимизнинг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2025 йилда  Чирчиқ шаҳри бўйича 23 та, жами 1 356 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар янгидан қурилиши режалаштирилган.  Бугунги кунда 5 та янги кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда.  

– Халқимиз уйи борнинг ўйи йўқ, деб бекорга айтмаган, – дейди Ифтихор маҳалласи раиси Зулфия Саидқулова. – Қачонки, инсоннинг уйи бўлса, ишида унум, оиласида барака бўлади. Маҳалламизда “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилишини барча маҳалладошлар катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивлари жадал суръатларда барпо этилмоқда. Олмалиқ мамлакатимизнинг саноати ривожланган йирик шаҳарларидан бири. Ҳудудда янги конларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ўсиб бориши шаҳарнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини тақозо этмоқда. 2030 йилгача мўлжалланган бош режага кўра, Олмалиқнинг маъмурий ҳудуди 2 минг 600 гектардан 3,5 гектарга етказилади. Саноат ҳудуди шаҳар марказидан олиб чиқилиб, замонавий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига қулай уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган.  

Шаҳарга кириб борар экансиз, кўзингиз биринчи бўлиб, “Янги Ўзбекистон” массивларига тушади. Замонавий барпо этилган осмонўпар бинолар, кўп қаватли турар-жойлар  эътиборимизни тортди. Шаҳарчанинг Абдулла Қаҳҳор маҳалласида 57 гектар майдонга 100 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бу, 10 мингдан ортиқ инсон уйли бўлди деганидир. Яқинда массивнинг биринчи босқичи ўз эгаларига топширилади.  

Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи келтирилган фармонига кўра, Олмалиқ шаҳрида жами 8 минг 595 хонадонли 114 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда 1 минг 812 та хонадонга мўлжалланган 14 та уй-жойлар қуриб битказилган. Яқин кунларда бу уйлар ўз эгаларига топширилади. Массивларда 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та оилавий поликлиника, спорт мажмуалари қурилиши режалаштирилган.  

– Олмалиқ шаҳри ичида бундай баланд уйлар қурилишини яқин йилларда ҳам хаёлимизга келтиролмас эдик, – дейди Абдулла Қаҳҳор маҳалласи раиси Фароғат Исмоилова. – Илгари бу ерлар ташландиқ бўлиб турганига кўзим тушганди. Энди эса катта қурилиш майдонига айланганига гувоҳ бўляпмиз.  

Янги уйларга кўчиб ўтган юртдошларимиз ўз ҳаётидан мамнун, тақдиридан рози. Айниқса, ногиронлиги бор ҳамда уй-жойга муҳтож аёлларга, ўз соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатаётган ёш оилаларга ҳам шу уйлардан жой ажратилгани, имтиёз яратилгани бугунги ислоҳотлар самарасидир, десак муболаға бўлмайди. Уйли бўлган юртдошларимиз “бу имтиёзлар ҳаётимизда туб бурилиш ясади”, дея эътироф этмоқда.

– Турмуш ўртоғим бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгач, 2 нафар фарзандимга ҳам ота, ҳам она бўлдим, – дейди Насиба Салоҳиддинова. – Бу уйга кўчиб ўтгунча қандай яшадим, эслагим ҳам келмайди. Уй олишга жуда кўп ҳаракат қилдим. Бироқ кредит суммаси қиммат эди. Шу ўринда ҳукуматимиз ёрдамга келди. Бу уйнинг бошланғич маблағи эса давлатимиз томонидан тўлаб берилди. Ипотека кредити 20 йилга тақсимланди. Муҳими, энди уйимиз бор, кўнглим хотиржам.

Бугун мамлакатимизда ҳар бир инсон тақдири эътиборда. Аҳолининг кенг қатлами учун замонавий уй-жойга эга бўлиш имконияти ва унинг қонунчилик базаси мавжуд бўлиб, бу ҳолат халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” массивлари: обод бўлаётган манзиллар