Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда сўнгги уч йилда Қўқонда бор-йўғи 630 та хонадонли 17 та кўп қаватли уйлар қурилгани шаҳар эҳтиёжи учун етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга шаҳарлар атрофидан ер ажратилмоқда. Лекин Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар, туман марказларидаги маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетмоқда.
Шу боис “Янги Ўзбекистон массиви” лойиҳаси маҳаллагача туширилиши белгиланди.
Бунда шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллалар танлаб олинади. Уларда 7-10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий сектор жалб қилинади, уйлар биринчи галда ушбу маҳалла аҳолисига берилади.
Мутасаддиларга Қўқондаги биринчи “Маҳалла массиви” қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА