Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига
Бугун ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида ўзгариш, янгиланишлар кузатилмоқда. Ушбу ислоҳотлар замирида халқ манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади мужассам. Ана шундай эзгу амаллар самарасида давлат ва халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилиб, халқ оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган янгича тизим ишлаб чиқилди. Бугун ушбу тизим – Президентимиз ташаббуси билан асос солинган Давлат хизматлари марказлари халқ ва давлат идоралари ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажармоқда.
Тубдан ислоҳ этилаётган давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими
2017 йил 12 декабрь куни давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги ташкилотга асос солинди. Адлия вазирлиги ҳузурида улкан мақсадлар билан юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, аҳоли давлат хизматларидан тўсиқсиз, шаффоф фойдаланиши учун Давлат хизматлари агентлиги ҳамда республиканинг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш унинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
Давлат хизматлари марказлари ҳудудларда
2018 йил 3 май куни ҳудудлар миқёсида биринчи бўлиб Наманган вилояти Наманган шаҳар Давлат хизматлари фаолиятига асос солинди. Унинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ўтган вақт мобайнида агентлик тизими такомиллашиб, қамров доираси кенгайди.
[gallery-3685]
Тошкент шаҳридаги илк Давлат хизматлари маркази Чилонзор туманида 2019 йил 6 ноябрь куни иш бошлади.
[gallery-3686]
Оролбўйи аҳолиси учун Давлат хизматлари маркази Мўйноқ туманида 2018 йил 19 июнь куни фаолият бошлади.
[gallery-3687]
Андижон вилояти Андижон туманида эса 2019 йил 17 май куни;
[gallery-3689]
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида 2018 йил 9 октябрда;
[gallery-3690]
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 2019 йил 30 январь куни;
[gallery-3691]
Навоий вилояти Конимех туманида 2018 йил 2 декабрь куни;
[gallery-3692]
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2019 йил 30 август куни;
[gallery-3693]
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида 2019 йил 20 августда;
[gallery-3694]
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 2019 йилнинг 15 мартида;
[gallery-3695]
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 2019 йил 1 июнь куни;
[gallery-3696]
Фарғона шаҳрида 2019 йил 4 апрель куни;
[gallery-3697]
Қашқадарё вилояти Косон туманида 2019 йил 7 сентябрь куни
[gallery-3698]
Хоразм вилояти Хива шаҳрида 2019 йил 25 декабрь куни
[gallery-3699]
илк замонавий Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Барча хизматлар бир жойда мужассам
Айни вақтда 205 та давлат хизматлари маркази ва уларнинг олис ҳудудлардаги 122 та филиали фаолият юритмоқда.
Олдинги “Ягона дарча” марказлари фақат тадбиркорларга хизмат кўрсатган бўлса, давлат хизматлари марказлари аҳолига ҳам турли енгилликлар тақдим этди. Уларнинг Халқ қабулхоналари билан бир жойда фаолият олиб бориши фуқаролар муаммоларини жойида ҳал қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга тез, қулай, шаффоф хизмат кўрсатишда қўл келмоқда.
Мазкур марказлар энди иш бошланган пайтда хизмат турлари 37 та бўлган бўлса, бугунги кунда улар 150 дан зиёдга етган. Аҳолига кунига ўртача 57 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади
Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш механизмининг шакллантирилиши ортиқча, кераксиз ҳужжатлар йиғишни бартараф этади. Буларни амалга оширишнинг асосий мезони эса — давлат идораларининг архив ҳужжатларини рақамли кўринишга ўтказиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида зарур бўлган маълумотларнинг электрон тизимларини ташкил этишдан иборат.
Давлат хизматлари агентлиги рақамлаштириш ишларини ФҲДЁ органларидан бошлади. Бунинг учун махсус рақамлаштириш ускуналари ишга солинди. Натижада, бугунги кунда ФҲДЁ органларининг мавжуд 60 миллионга яқин архив маълумотларининг 90 фоизидан ортиғи рақамлаштирилди.
Чекка ҳудуд аҳолиси учун сайёр давлат хизматлари
Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир одам, яшаш жойидан қатъий назар, сифатли давлат хизматларидан фойдаланиши учун имкон яратишга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, давлат идоралари ичидан биринчилардан бўлиб, Агентлик томонидан “мобиль”, яъни сайёр давлат хизматлари тушунчаси халқ орасида танитилди.
Дам олиш кунлари ДХМ ходимлари махсус техника билан жиҳозланган транспорт орқали бориш қийин бўлган чекка ва тоғли ҳудудда яшовчи аҳоли учун жойларга чиққан ҳолда зарур ҳужжатларни тақдим этади. Шу кунгача мақбул, қулай ва шаффоф услублардан фойдаланган ҳолда республика бўйича 700 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди.
Айни пайтда 20 та автобус ва 189 та “Дамас” автотранспорт воситасида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган.
Жаҳонда саккизинчи!
Жаҳон банкининг “Doing business 2020” йиллик ҳисоботида Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон дунёнинг 190 давлати ичида 8-ўринни эгаллаб, тарихда биринчи бор Топ-10 таликка кирди.
Мазкур рейтинг дунёда энг қулай бизнес-муҳити яратилган мамлакатларни эълон қилиб боради.
Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари фуқаро ва давлат муносабатларида шаффофлик ва тезкорликни таъминловчи қулай ва ягона макон сифатида халқ ишончини қозонди.
Камола Юсупова
ЎзА суратлари.