Яхшини яхши, дейиш, борини борича эътироф этиш ҳам бир фазилат. Шу маънода мамлакатимизда бундан беш йил аввал нашр этила бошланган “Янги Ўзбекистон” газетасини янгиланиб бораётган Ватанимизнинг медиа макондаги ўзига хос ташриф қоғози, юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришларнинг жарчиси, кўзгуси, дейиш мумкин.

Айтиш керакки, бугунги матбуот, миллий медиа тизими бундан саккиз-тўққиз йил олдингисидан осмон билан ерча фарқланади. Жамиятда кечаётган барча жараёнлар, одамларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари, уларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликлар  очиқ-ошкора матбуот саҳифаларида ўз аксини топмоқда.   

Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, ахборотлашган жамият барпо этиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Юртимизда кечаётган ўзгаришларнинг натижаларини, мамлакатимиз ҳамда дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни кенг жамоатчиликка тезкор ва холис етказишда янгича ёндашувлар, механизмлар ишга солинмоқда.   

Aна шу ҳаракатлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигида 2020 йил 25 январдан бошлаб «Янги Ўзбекистон» газетаси чоп этила бошланди.   

Мазкур нашрнинг устувор йўналишлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолияти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз ҳаёти фаровонлигини ошириш, халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришдаги сиёсатини, унинг натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, ҳукумат фаолияти, унинг яқин келажакка ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури, уни амалга ошириш жараёнлари ҳамда натижалари тўғрисида таҳлилий мақолалар эълон қилиб бориш белгиланган.   

Бундан беш йил муқаддам чоп этилган “Янги Ўзбекистон” газетасининг  илк сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, шунингдек, газета жамоасига табриги эълон қилинган эди.   

Газета таҳририятига йўлланган ушбу табрик мана орадан беш йил ўтса ҳамки, “Янги Ўзбекистон” таҳририятининг ижодий жамоаси учун ўзига хос ҳаракат дастури вазифасини ўтамоқда, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.    

Ўтган қисқа вақт мобайнида “Янги Ўзбекистон” газетаси юртимизнинг кенг жамоатчилиги, халқимиз учун ўзига хос медиа платформага айланди. Юртимизда кечаётган барча сиёсий-ижтимоий жараёнлар мазкур нашрда тезкор, теран таҳлилий асосда, кенг қамровли, ўқувчини мушоҳадага ундайдиган тарзда ёритиб борилмоқда. Айни дамда “Янги Ўзбекистон” мамлакатимиз босма нашрлари орасида энг пешқадам, замонавий, ишчан руҳдаги, халқчил ёндашувдаги нашрга айланди.   

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мазкур нашр бош муҳаррири билан суҳбатлари ҳамюртларимиз ва халқаро миқёсда ҳамиша катта эътибор ва қизиқиш уйғотади. Негаки, ушбу суҳбатларда бугун ўзининг очиқ, прагматик, ўзаро ишончга асосланган сиёсати билан жаҳонда мустаҳкам ўрни ва позициясига, мавқеи ва обрўсига эга бўлаётган Янги Ўзбекистоннинг томир уришини, нафасини, ундаги муҳитни, барча жараёнларни ўқувчи англамоқда, сезмоқда, юракдан ҳис этмоқда.   

Газетадаги материаллар замонавий журналистиканинг барча жанр ва йўналишларида, илғор технологияларни фаол қўллаган ҳолда ёритилаётгани унинг жозибадорлиги, ўқимишлилигини янада оширмоқда. “Янги Ўзбекистон” газетасидаги ички ва ташқи сиёсат, иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, таълим, фан ва инновациялар, санъат ва маданият, адабиёт, халқаро ҳаётга доир ранг-баранг материаллар мавзу, мазмун, география, ёндашув жиҳатдан бетакрор. Бу эса мазкур нашр таркибида катта тажрибага эга бўлган, аҳил, ҳамфикр, ўзаро бирдам, якдил ижодий жамоа шаклланганидан дарак беради.   

Бир сўз билан айтганда, “Янги Ўзбекистон” газетаси янгиланаётган Ватанимизнинг дадил овози, юз-кўзига айланиб улгурган нашрдир.   

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” газетаси ташкил этилганига 5 йил тўлди!