ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Президент мактабида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Тадбирга вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Х. Хидиров, туман “Нуроний” жамғармаси раиси А. Мовлонов ва унинг ўринбосари Т. Дадахонов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгашининг ҳудудий бўлинмаси аъзоси истеъфодаги подполковник А. Турғунов таклиф этилди.
[gallery-21209]
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилган мазкур тадбирда фахрийлар сўзга чиқиб, ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари, шунингдек, Қуролли Кучларимиз ташкил этилишига оид тарихий маълумотлар ҳақида ўқувчи-ёшларга сўзлаб берди. Улар, шунингдек, бугунги кунда Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ учун кенг яратилган шароит яратилгани таъкидланди.
Ўқувчи-ёшлар ва фахрийлар учрашуви қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой бўлди.
Тадбир ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, уларни Ватан ҳимоячилари ҳаёти билан яқиндан таништириш ва келажакда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга рағбатлантиришга хизмат қилиши билан аҳамият касб этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА