Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатимизда янги ўқув йилидан бошлаб халқаро мактаб фаолияти йўлга қўйилади.

Унга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Ўқув дастури халқаро андоза асосида ишлаб чиқилган — асосий, ихтисослик ҳамда етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади.

Ёшлар Американинг "Pechak ligasi” (The Ivy League) университетларига тайёрланади. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилиниб, дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади.

Сараланган ўқувчиларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан маслаҳатчилар бириктирилиб, улар Ренессанс оромгоҳида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларида ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафар ўқувчи “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.

Шунингдек, келгусида чет элда таҳсил олиб келган ёшларни ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш учун “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти” тузилиши режалаштирилган.

У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади, имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилидан халқаро мактаб фаолияти йўлга қўйилади