Ҳар йили янги ўқув йили бошланиши билан 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларга Президент совғалари тақдим этилади. Мазкур анъана болаларни мактабга қизиқтириш, жажжи  келажак эгаларига қувонч бағишлаш ва уларни билим олишга рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда 1-синф ўқувчиларига бериладиган Президент совғаларини ҳудудларга етказиш жараёнларига бағишланган пресс-тур ташкил этилди. 

Таъкидланганидек, 2025-2026-ўқув йилида мамлакатимиздаги мавжуд 10  минг 170 тадан ортиқ умумтаълим мактабида 6,7 миллион нафар ўқувчи таълим олишни бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, янги ўқув йилида республикада 30 дан ортиқ янги мактаб ўз фаолиятини бошлайди.

Жорий йилда ижтимоий ишлаб чиқариш дастурлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 379 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида 112 мингга яқин ўқувчи ўрни яратилиши, 73 мингтадан ортиқ ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

Янги ўқув йилида 738 минг нафар бола 1-синфга келиши кутилмоқда ҳамда бугунги кунга қадар 590 минг нафар бола мактабга қабул қилинди. Қабул жараёнлари 15 августга қадар давом этади. 1-синфга қабул қилинаётган болажонлар учун 12 номдаги ўқув қуроллари Президент совғаси сифатида тайёрланди.

Айни вақтда ушбу ўқув қуролларини вазирлик ҳузуридаги “Таълим-таъминот ва логистика” хизмати томонидан жойлардаги мактабларга етказиш жараёни бошланди. Хусусан, 1-10-август кунлари ҳудудларга, 10-20-август кунлари мактабларга етказилади.

Президент совғаси сифатида тайёрланган ушбу ўқув қуроллари “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг болажонларга тантанали равишда топширилади. 1-синфга қабул қилинаётган ҳар бир болани Президент совғаси билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида вазирликнинг adm.maktab.uz электрон платформаси орқали мактаблар кесимида болаларнинг рўйхати номма-ном шакллантирилди.

Пресс-тур тадбирлари доирасида 2025-2026-ўқув йилидан пойтахтимиздаги 12 та (ҳар бир туманда 1 тадан) мактабда жорий этилаётган Тошкент тажрибаси лойиҳаси хусусида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди. Ўқувчиларнинг сифатли билим олишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган ушбу лойиҳа доирасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилади ҳамда ҳар бир мактабда 5-11-синфлар бўйича 1 тадан синф танлаб олинади ва ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ушбу синфларга табиий ва амалий йўналишдаги 10 та фандан (давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларида белгиланган соатлардан ташқари) 1-3 соатгача қўшимча дарс машғулотлари ўтилади. Натижада мактабнинг ҳар бир 7-11-синфларида ҳафтасига 16 соат қўшимча дарс машғулотлари ўтилади.

Ажратилган 5 та 7-11-синфлар учун куннинг иккинчи ярмида 10 та фан доирасида ҳафтасига 2 соатдан тўгарак машғулотлари ташкил этилади. Дарс машғулотларини олиб бориш учун олий тоифали ёки халқаро ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчилар, олий ва нодавлат таълим муассасаларининг тажрибали мутахассислари танлов асосида жалб этилади. Ушбу мутахассислар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қўшимча рағбатлантирилади.

Лойиҳа доирасида 5-11-синф ўқувчилари учун фан тўгараклари ва спорт секциялари, 1-11-синф ўқувчилари учун робототехника, компьютер саводхонлиги, ҳунармандчилик йўналишларида ҳамда “Ёш дастурчилар”, “Ёш китобхон”, “Турон” мактаб театри, “Ёш мусаввир” тўгараклари ташкил этилади. Бошланғич синф ўқувчилари учун куни узайтирилган гуруҳлар ташкил этилади ҳамда ўқувчиларнинг дарсда олган билимларини мустаҳкамлаш ва уй вазифаларини тушунтириб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Ушбу тадбирларни самарали ташкил этиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан робототехника хонаси, VR – virtualreality хоналари янгидан ташкил этилади ҳамда технология, информатика хоналари, физика, кимё-биология лабораториялари замонавий жиҳозлар ва хом ашёлар, мактаб кутубхонаси бадиий адабиётлар билан таъминланади.

Пресс-тур доирасида янги ўқув йилидан бошлаб ташкил қилинаётган 208 та (барча туман (шаҳар)да биттадан) “Жасорат мактаблари” фаолияти хусусида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Айтилганидек, жорий ўқув йилида илк бор 5 минг 408 нафар ўқувчи “Жасорат мактаблари”га қабул қилинади. Июль ойида ўтказилган икки босқичли (тест ва жисмоний тайёргарлик) саралаш имтиҳонларида 18 минг 441 нафар (13 минг 206 нафари ўғил бола, 5 минг 235 нафари қиз) номзод иштирок этди.

“Жасорат мактаблари”ни ташкил этишдан мақсад ўқувчи-ёшларни Ватанга чексиз садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларга математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишдан иборатдир.

Август ойида ушбу фанлар ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида Педагогик маҳорат марказларида 36 соатлик ўқув курслари ташкил этилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилида 738 минг нафар болага Президент совғалари тақдим этилади