Олий таълим муассасаларида янги – 2024-2025 ўқув йили бошланди.

Навоий давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йили “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Талабаликка бағишлов” байрам тадбирлари билан бошланди.

Институт раҳбарияти, факультет деканлари, биринчи курсга қабул қилинган талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қабул квоталари оширилиб, алоҳида имтиёзлар жорий этилгани, институтда янги йўналишлар очилиб, бунинг самарасида таълим сифати ўзгараётгани таъкидланди.

Жорий йилда олийгоҳнинг биринчи босқичига 2763 нафар талаба қабул қилинди. Жумладан, 34 та бакалавриат (кундузги) таълим йўналиши учун 1865 нафар, 9 та сиртқи таълим йўналиши учун 500 нафар, 10 та кечки таълим йўналиши учун 280 та ҳамда магистратура мутахассисликларида 118 нафар талаба 1-босқич талабасига айланди.

Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида институтда бакалавриат босқичида 5 та янги - спорт фаолияти: дзю-до, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи йўналишлари ташкил этилди.

Биринчи курс талабалари бир ҳафта давомида “Таништирув” ҳамда Мустақиллик дарсларида иштирок этади. Қолган барча курс талабаларига эса дарслар ўқув режа асосида олиб борилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йили янги орзулар билан бошланди