Сирдарё вилоятида 2025–2026 ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари қатъий назоратга олинган. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган таҳлилий-танқидий йиғилишда таълим муассасаларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши муҳокама қилиниб, аниқ вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги “Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити ва инфратузилмани яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2024 йил 24 декабрдаги “2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида жорий йилда вилоятнинг 92 та таълим объектида — шундан 47 та умумтаълим мактаби, 45 та мактабгача таълим ташкилоти ва қўшимча 14 та муассасада қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-24654]

Йиғилишда таъкидланишича, янги ўқув йилигача ҳар бир муассасани тўлиқ ва сифатли тайёрлаш, болалар учун хавфсиз, қулай ва замонавий муҳит яратиш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан барча ишлар 2025 йил 20 августгача, яъни 15 иш куни мобайнида якунланиши қатъий вазифа қилиб топширилди.

Ҳар бир объект бўйича масъуллар белгиланиб, уларга назорат ишларини шахсан амалга ошириш ва белгиланган муддатга риоя қилиш юзасидан жавобгарлик юклатилди. Ишларнинг сифатли бажарилиши, қурилиш материалларининг меъёрларга мувофиқлиги, муҳандислик коммуникациялари ва ёритиш тизимларининг янгиланиши, шунингдек, хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, автойўл ёқасида жойлашган 66 та мактабнинг 11 тасида йўл белгилари ва хавфсизлик жиҳозларини ўрнатиш масаласига зудлик билан ечим топиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу вазифа Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига юклатилди.

Бундан ташқари, қурилиш ишлари кечикиши эҳтимоли бўлган объектлар бўйича мутасадди ташкилотлар ва туман ҳокимликларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди. Вилоят раҳбари ҳар бир камчилик ва муддат бузилиши учун шахсий жавобгарлик принципини қатъий илгари сурди.

Энг муҳими, Сирдарё вилоятида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қатъий назорат остига олинди. Вилоят раҳбарининг талаблари, масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги ва белгиланган муддатга риоя этилиши асосида таълим муассасаларининг барчаси ўз вақтида ва юқори сифат билан фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу эса, шубҳасиз, фарзандларимизнинг муносиб таълим муҳитида таълим олишига хизмат қилади.

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат-видео) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йили олдидан таълим инфратузилмаси таҳлил қилинди