Янги Навоий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Тусунов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Янги Навоий шаҳарчаси лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.  

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business city” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.  

Навоий шаҳри марказининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, замонавий объектлар қуриш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни мақсад қилган лойиҳа “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилади.

Шаҳарчанинг умумий майдони 1097,6 гектарни ташкил этиб, биринчи босқичда 450 гектар ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

– Лойиҳа Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузурида амалга оширилиб, бунинг учун махсус “Янги Навоий шаҳарчаси” ишбилармонлик маркази дирекцияси” давлат муассасаси ташкил этилди, – дейди вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Акбар Ниёзов. – Кармана тумани худудининг 1097,6 гектар ер майдони Навоий шаҳар ҳудудига ўтказилган бўлиб, ушбу ер майдонида босқичма-босқич Янги Навоий шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилиши режалаштирилган. Шаҳарча йирик замонавий бизнес ва тураржой биноларидан ташкил топган инфратузилма  бўлиб, унда “Янги Ўзбекистон” боғи ва маданий дам олиш сайилгоҳлари, Навоий давлат педагогика институтунинг янги бинолари (кампус типида) ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли тураржойлар, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари қурилиши билан бирга аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига зарур шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек кутубхона, сунъий кўл ва ҳунармандчилик устахоналари қурилади. Ҳозир e-auksion.uz платформаси орқали 20 га яқин лотлар хариди эълон қилинган.  

Қурилиш ишлари 2040 йилгача давом этади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди