Наманганда Наврўз байрами муносабати билан бир қатор ижтимоий, иқтисодий объектлар, жумладан, Янги Наманган тумани ҳокимлигининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг февраль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда кейинги йилларда Наманган шаҳрига янги ер майдонлари қўшилгани, аҳоли сони муттасил ошиб бораётгани, вилоят марказида одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида Наманган шаҳри таркибида янги туман ташкил этиш таклифини билдирган эди.
Давлат раҳбарининг ушбу ташаббуси маъқулланиб, Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 24 апрелдаги “Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори билан янги туманга асос солинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги қарорига асосан Янги Намангган тумани ташкил этилди.

Янги Наманган тумани ҳудуди 8 минг 223 гектардан иборат бўлиб, туманда айни пайтда 146 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Наманган шаҳридан янги туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та мактаб, 40 та болалар боғчаси, 2 та оилавий поликлиника ва 12 та шифохона ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, мазкур ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада яхшиланмоқда. Аҳоли турмуш даражаси юксалишига қулай шарт-шароитлар яратилмоқда, шу билан бирга, бандликни таъминлаш, саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари сонини оширишга эътибор қаратилмоқда.
– “Оромгоҳ” даҳасида бир неча йиллардан бери фойдаланилмай турган собиқ озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи биноси мукаммал таъмирланиб, туман ҳокимлигининг маъмурий биносига айлантирилди, – дейди Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари Сардорбек Раҳимов. – Янги бинога ҳокимлик аппаратидан ташқари 18 та ташкилот бир жойга жамланди. Хусусан, Президентнинг тумандаги халқ қабулхонаси, туман давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази, туман адлия, ФХДЁ, халқ таълими, мактабгача таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, инвестиция, статистика, молия, қурилиш, ғазначилик, пенсия жамғармаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, маданият, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари маъмурий бино таркибидан жой олди. Бундан кўзланган мақсад туманимизда яшовчи фуқароларнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилиш, уларни қизиқтирган масалаларини марказлашган ҳолда бир жойда ечиш имкониятини яратишдан иборат.
Байрам тадбирида Наврўз удумларига мувофиқ ҳокимлик ҳовлисида яхши ниятлар ила дошқозонларда сумалак ва ош пиширилди. Янги Наманган тумани ҳокимлиги маъмурий биносининг тантанали очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ва вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди.

Оқилхон Дадабоев, 
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманган туманида 18 та давлат идораси битта бинода фаолият юритади