Бугун, мамлакатимизнинг икки шаҳрида Суперлига-2021 мавсумининг илк тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Олмалиқда АГМК «Локомотив» жамоасини қабул қилди. Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Муҳими, янги мавсумнинг илк голига АГМКнинг голландиялик легионери Элвин Фортес муаллифлик қилди. Биринчи бўлимнинг ўзида меҳмонлар Санжар Қодирқуловнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Бироқ якунда барибир олмалиқликлар зафар қучишди. Ғалаба тўпи муаллифи Александр Касян бўлди.
Наманганда, кўпмингсонли мухлислар қаршисида кечган учрашувда эса кутилмаганда майдон эгалари «Сўғдиёна»га битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради. Шоҳруз Норхоновнинг 35-дақиқада киритган голига мезбонлар жавоб қайтара олишмади...
Суперлига-2021.
1-тур. 9 март.
АГМК – ЛОКОМОТИВ - 2:1 (1:1)
Олмалиқ. ОКМК стадиони. 1000 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев
Голлар: Элвин Фортес, 3 (1:0), Санжар Қодирқулов, 36 (1:1), Александр Касян, 75 (2:1)
АГМК: Ботирали Эргашев (Суҳробжон Султонов, 39) Акромжон Комилов, Сардор Раҳмонов (Владимир Козак, 12), Бобурбек Йўлдошев, Муроджон Тошматов, Санжар Турсунов, Александр Касян (Зафар Полвонов, 90+2), Санжар Шоаҳмедов, Ёван Жокич, Дилшодбек Аҳмадалиев, Элвин Фортес.
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Исломжон Қобилов, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Сидиқов (Садриддин Абдуллаев, 66), Марат Бикмаев, Азизбек Аманов (Диёрбек Туропов, 65), Санжар Қодирқулов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов (Жавоҳир Алижонов, 79), Диего Флорез, Шуҳрат Муҳаммадиев, Хуршидбек Муҳторов.
Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов, 5, Александр Касян, 76 – Марат Бикмаев, 83, Хуршидбек Муҳторов, 83.
НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА - 0:1 (0:1)
Наманган. «Марказий» стадион. 17558 томошабин.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов
Гол: Шоҳруз Норхонов, 35 (0:1)
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловёв, Қувондиқ Рўзиев (Баҳром Абдураҳимов, 54), Эҳсони Паншанбе, Мирзоҳид Ғофуров, Игор Голбан, Давронбек Ҳошимов, Марко Путинчанин, Аббосжон Ғуломов (Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 57), Славиша Стоянович (Исломбек Исоқжонов, 73).
«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Искандар Шайкулов, Арсланмират Аманов (Шоҳбоз Жўрабеков, 63), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов (Ойбек Нурматов, 81), Жасур Ҳасанов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), Эргаш Исмоилов, Лука Черемел, Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов, 89 – Элёр Орифов, 57, Ширинбой Абдуллаев, 65, Шоҳбоз Жўрабеков, 80.