Термиз шаҳрида “Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашиш бўйича барқарор сиёсатни режалаштириш” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳани “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Латвия Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги билан Латвия маҳаллий ва минтақавий бошқарув органлари ассоциацияси ҳамкорлигида амалга оширади.

Лойиҳада белгиланган ишларни бажариш учун мамлакатимиздаги иккита пилот ҳудуд – Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари танлаб олинган. Эндиликда экспертлар бу ҳудудларда иқлим хавфлари даражасини баҳолаб, маҳаллий омилларни ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва жамиятда ижтимоий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ишларини олиб боради. Шунингдек, лойиҳа доирасида қарор қабул қилувчи ташкилотлар фойдаланиши учун иқлим ўзгаришини комплекс бошқариш ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади.

Лойиҳанинг тақдимот маросимида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари Гулмира Амирова, лойиҳа эксперти Бунёд Эгамбардиев ва бошқалар бизнинг давримизга келиб сайёрамиз глобал иқлим ўзгаришларига дуч келаётгани барқарор ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқлардан бирига айлангани, жумладан, иқлим ўзгариши хавфи юқори бўлган давлатлар сафига киритилган Ўзбекистонда ҳам ўртача йиллик ҳарорат ошаётгани ҳақида сўз юритди. Сурхондарё вилоятининг иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларини аниқлашга йўналтирилган маърузалар тингланди.

Мутахассисларнинг фикрича, кескин иқлим ўзгаришлари сув ресурсларининг камайиши, табиий офатларнинг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайиши каби жиддий хавфларни уйғотиб, ҳудуднинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлади. Оқибатда бу ҳолат аҳолининг заиф қатламларига ўз таъсирини кўрсатади.

Бу муаммоларнинг олдини олиш учун мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларига янги, экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган узоқ муддатли стратегиялар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, Ўзбекистон сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси, 2019−2030 йиллар даврида Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2019- 2028 йиллар даврида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ана шундай улуғвор мақсадларга хизмат қилмоқда.

Иқлим ўзгаришлари Сурхон воҳасида, айниқса, кутилмаган иссиқ ҳарорат ва кучли чанг бўронларини келтириб чиқармоқда. Қиш ва баҳор фаслининг меъёридан иссиқ келиши сув тақчиллигини юзага келтириб, вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари ривожланишига ўз таъсирини ўтказаётир. Кутилмаган кучли чанг бўронлари ҳудудларнинг экологик барқарорлигига зарар етказмоқда.

Шу маънода бугун тақдимот қилинган қўшма лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтириб, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш орқали Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қулай имконият яратади. Мослашишга йўналтирилган барқарор сиёсатни режалаштиришни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тақдимот маросимида қўшма лойиҳани янада самарали амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа: Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатлари юмшайди