Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида “Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари ижроси”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 19 мартдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгилангани ҳақида ахборот берилди.
Таъкидланишича, фармондаги асосий жиҳатлар бошқарув тизимини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва замонавий педагогик технологиялар билан таништириш, таълим соҳасида янги дастурлар ва лойиҳаларни жорий этиш, ресурслардан фойдаланиш, таълим сифатини ошириш учун янги методикаларни қўллашга қаратилган.
Мақсад Ўзбекистон таълим тизимини глобал стандартлар даражасига олиб чиқиш ҳамда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида сифатни ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдир.
Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар доирасида бажарилиши лозим бўлган галдаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
[gallery-22762]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилоа (сурат), ЎзА мухбирлари