Яман армияси: Бобулмандиб бўғозида назорат ўрнатилди
Яман армияси мамлакат жануби-ғарбидаги Тоиз вилояти чегарасида жойлашган Бобулмандиб бўғозидаги стратегик нуқталар назоратга олинганини маълум қилди.
“Анадолу” ахборот агентлиги хабарида Ҳукуматга қарашли Ватан қалқони кучларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берилган баёнотда ҳудудда Америка кучлари билан қўшма ҳарбий амалиёт ўтказилгани айтилган.
Натижада кўплаб тепаликлар, стратегик позицияларда назорат ўрнатилган, хусийлар ва уларнинг ўқ-дорилари йўқ қилинган.
Тоизда бир неча ойдан бери ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида шиддатли тўқнашув давом этяпти. Шаҳарнинг салмоқли қисми ҳукумат кучлари назорати остида бўлса-да, ҳамон хусийлар асосий кириш йўллари ва калит нуқталарни эгаллаб, шаҳарни қамалда ушлаб турибди.
А.Маматов, ЎзА