Халқ депутатлари Яккасарой туман кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси Алишер Жалиловнинг туман суди томонидан 2021 йилда одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди ва амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Тошкент шаҳар судлари томонидан ўтган даврда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, бу даврда туман судида жами 732 нафар шахсга нисбатан 571 та жиноят иши кўрилган. Шундан, 624 та иш бўйича 472 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган, 100 нафар шахсга нисбатан 91 та жиноят иши тугатилган, 29 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари судловга кўра юборилган.

«Ҳукм чиқарилган шахсларнинг 328 нафари ёшлар, 80 нафари аёллар, 13 нафари вояга етмаган шахслар, 12 нафари 60 ёшдан ошганлар, 9 нафари чет эл фуқаролари, 4 нафари фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, ишлари тугатилган жами 100 нафар шахслардан 16 нафари аёллар, 2 нафари вояга етмаган шахслар, 1 нафари 60 ёшдан ошганлар, 43 нафари ёшлар, 4 нафари чет эл фуқароларини ташкил қилган.

Жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган шахсларнинг 56 нафарига жарима, 150 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 113 нафарига озодликни чеклаш, 246 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. 21 нафарига шартли ҳукм қилинган ҳолда синов муддати белгиланган бўлиб, судланганларнинг 39 нафарига нисбатан қўшимча жазо чоралари тайинланган. 180 нафарига нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб қонунда белгиланган жазодан ҳам камроқ жазо тайинланган, 16 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмай ҳукм чиқарилган.

Суд залидан озод қилинган шахслар 64 тани ташкил қилган бўлса, суд залидан қамоққа олинган шахслар 27 нафар шахсни ташкил қилган», дейди Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди раиси Алишер Жалилов.

2021 йилда 467 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалар кўриб чиқилиб, 450 нафар шахсга нисбатан илтимоснома қаноатлантирилган.

Шунингдек, туман суди томонидан мазкур даврда 4739 нафар шахсга нисбатан 4140 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлари кўрилган. Шундан 3471 нафар шахсларга маъмурий жазо тайинланган, 1268 нафари шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлари тугатилган.

Йиғилишда ЖИБ Яккасарой туман суди раиси Алишер Жалилов сўзини давом эттираркан, 2017 йилнинг 13 июнь куни судьялар билан бўлиб ўтган учрашувдаги Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни ёдга олди:

– Жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотларини профилактика инспекторлари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокида чуқур таҳлил қилиш лозимлиги таъкидланиб, ишларнинг камида 30-40 фоизини сайёр суд мажлисларида кўриш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш, ишлар бўйича ёки оқлов ёки қоралов ҳукмлари чиқариш орқали фуқароларнинг сарсон-саргардон бўлишига чек қўйиш айтилганди. Шу асосда олдимизга қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, судлар фаолиятини бутунлай янгича асосда, самарали ташкил этиш лозимлигига эътиборимизни қаратдик. 

Ушбу Дастур ва Йўл хариталари ижроси доирасида туман суди томонидан 193 та (33,80 фоиз) ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан 333 та (58,32 фоиз) хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилган. Ўтган даврда жиноят содир этган 8 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлашда жамоат кафиллиги (МФЙ кафиллиги 6 нафар, Ёшлар агентлиги 2 нафар) эътиборга олиниб, уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари тайинланди.

Йиғилиш сўнгида туман суди раиси Алишер Жалилов тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий органлари, «Нуроний» хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар агентлиги ҳамда бошқа ташкилот ва идора раҳбарларини судьялар томонидан ўтказилаётган сайёр суд мажлисларида, чиқарилган хусусий ажримларнинг муҳокамасида, судьяларнинг ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб, жиноятчиликни олдини олиш орқали жамиятимизда соғлом муҳитни яратишда ҳамкорликка чақириб, фаол бўлишларини сўради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккасарой туманида ёшлар жиноятчилиги ошганми?..