Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Республика болалар кутубхонаси томонидан “XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва вазифалар" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди. Конференция иштирокчилари Тошкент шаҳар Болалар кутубхонасига ташриф буюриб, мазкур муассаса мисолида тизимда китобхонликни тарғиб қилиш, замонавий АКТ имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

Болалар адабиёти, ёшлар ўртасида китобхонлик ва кутубхона нуфузини ошириш, китобхонликни тарғиб қилишда ахборот ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларида китобхонликка барқарор қизиқишни шакллантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Таъкидланишича, бугунги кунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 10 119 та кутубхона муассасалари мавжуд бўлиб, уларга жами 5 493 607 нафар ўқувчи аъзо. Болалар кутубхоналари ва мактаб кутубхоналарида жами 16 миллиондан ортиқ китоб фонди мавжуд.  

2022 йилда мактаб кутубхоналарининг китоб фонди 1,1 миллионта китоб билан бойитилган бўлса, жорий йилда тизимдаги кутубхоналар китоб фондини 2 миллионтага ошириш режалаштирилган.  

Шунингдек, ўқувчилар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Республика болалар кутубхонаси томонидан “Kitob.uz” платформаси ишга туширилган. Платформада 306 нафар муаллифнинг 3 267 та электрон ва 1023 та аудиокитоби ҳамда янги нашр қилинган мактаб дарсликларининг электрон вариантлари жойлаштирилган.  

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва вазифалар