Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси муносабати билан OʻzLiDeP партиявий фаолият дастурлари тарғиботини янада кучайтириш мақсадида уникал ташаббусга қўл урди.

Яъни, сиёсий кучнинг асосий нашри – “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасининг махсус сони янги форматда, 140 408 ададда чоп этилиб, ҳудудларга етказилди. Эътиборлиси, босма ОАВ йўналишидаги бундай партиявий кўламдор тарғибот Ўзбекис­тонда шу пайтгача ҳеч бир партия томонидан кузатилмаган эди. Демак, OʻzLiDeP лидерлигини яна бир карра исботлади!

Махсус сон ўз номига мос: партия тизимида амалга оширилган ишлар йиллар кесимида қиёсан таҳлил этилиб, инфографикаларга жамланди, сиёсий кучнинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси фаолиятига дохил муҳим маълумотлар, депутатлар томонидан бажарилган ишлар алоҳида ажратиб кўрсатилди. OʻzLiDePдан наф кўраётган маслакдошлар мулоҳазалари, байрам табрикларига ўрин берилди. Лўнда қилиб айтганда, сафдошларимиз яқин учйилликдаги меҳнатлари самарасининг жамланмасини қисқа сатрлар ҳамда ажойиб дизайнда кўриш имкониятига сазовор бўлдилар.

Энг муҳими, тарғиботга бу тарздаги ёндашув тобора эшик қоқиб келаётган янги парламентга сайлов кампанияси олдидан либералларнинг ўз сайловчиларига ўзига хос “ташриф қоғози” бўлди, дейиш ҳам мумкин. Марҳамат, газетани қўлга олинг, ўқинг, солиштиринг. Тахминий-тусмол олди-қочдилар эмас, аниқ рақамлар сўзлайди.

Гапнинг индаллоси шу – Ўзбекистон Либерал-демок­ратик партияси халқ ичида қозонган ишончини тобора мустаҳкамламоқчи, аъзолар сафини янада кенгайтирмоқчи. Сайловолди платформа тайёр, демак, бизни олдинда яна ажойиб янгиликлар кутмоқда.

Хабарсиз қолмайин десангиз, “XXI asr”ни кузатишда давом этинг! Кейинги сафар газета адади яна ошиши кутиляпти!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“XXI asr” газетаси 140 000 нусхада чоп этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас
Маданият
16:36 / 06:09:2019